“Пахтакор” — “Олимпик” ўйини “Жар” стадионида бўлади
Душанба, 15 Август
1307

Суперлига 16-тури доирасида Тошкентда ўтадиган баҳс стадиони ўзгарди.

“Пахтакор” стадиони атрофида давлат тест имтиҳонлари давом этаётгани ва мазкур ҳолат клубга муаммо туғдираётганидан келиб чиқиб, Суперлига 16-туридан ўрин олган “Пахтакор” — “Олимпик” учрашуви “Жар” стадионида бўлиб ўтади”, - дея хабар беради ПФЛ расмий сайти.

Томонларнинг I даврадаги учрашувига “Пахтакор” стадиони мезбонлик қилган бўлиб, учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар