А Серия. 7та гол киритилган ўйинда «Наполи» сафарда «Верона»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамга айланди
Душанба, 15 Август
3486
Фото: Getty Images

Италия А Серияси 1-тури доирасида душанба кунги дастлабки баҳс якунига етди.

«Наполи» сафарда «Верона» меҳмони бўлиб, мавсумни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади. Ҳисоб мезбонлар томонидан очилган бўлса-да, Хвича Кварацхелия А Сериядаги дебютида ўз голи билан ҳисобни тенглаштирди. Буёғига эса Спалетти шогирдларини тўхтатиб бўлмади – 5:2.

Шу тариқа, «Наполи» илк турдан кейин пешқадамга айланиб олган бўлса, «Верона» сўнгги поғонага тушди.

А Серия. 1-тур
Верона – Наполи 2:5

Голлар: 1:0 – 29 Лазанья, 1:1 – 37 Кварацхелия, 1:2 – 45 Осимхен, 2:2 – 48 Анри, 2:3 – 55 Зелиньски, 2:4 – 65 Лоботка, 2:5 – 79 Политано.
Верона – Монтипо, Фараони, Гюнтер, Давидович, Амионе (Рецос, 59), Лазович, Тамез, Онгла (Барак, 67), Илич, Анри (Пикколи, 59), Лазанья (Джурич, 72).
Наполи – Мерет, Ди Лоренцо, Ррахмани, Ким Мин Чжэ, Мариу Руй (Оливера, 83), Лоботка, Зелиньски (Дзербин, 76), Замбо-Ангисса, Кварацхелия (Элмаз, 68), Лосано (Политано, 76), Осимхен (Унас, 83).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар