Остон Ўрунов «Спартак» билан шартномани бекор қилиш учун қарийб 2 миллион евро сўрамоқда
Шанба, 13 Август
4045
Фото: Спартак

«Спартак» клуби яримҳимоячиси Остон Ўрунов Москва клуби билан амалдаги келишувни бекор қилиш учун қандай шарт қўйгани маълум бўлди.

Metaratings хабарига кўра, 21 ёшли ўзбекистонлик футболчи клуб шартнома бўйича унга барча маошини тўлаб берса, Ўрунов москваликлар билан келишувни бекор қилишга тайёр. Гап қарийб 2 миллион евро ҳақида бормоқда.

Маълумот учун, Остоннинг «Спартак» билан 2025 йилга қадар шартномаси мавжуд. У жамоанинг ўринбосарлар сафига ўтказилган бўлса-да, клуб билан амалдаги келишувини бекор қилишни истамаяпти. 

Аввалроқ, Ўруновнинг Москва клубидаги ойлик маоши 50 минг еврони ташкил қилиши ҳақида хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар