АПЛ. «МЮ» «Брентфорд»га шармандали ҳисобда мағлуб бўлиб, турнир жадвалида 20-ўринга тушиб кетди
Шанба, 13 Август
11503
Фото: Getty Images

АПЛ 2-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» сафарда «Брентфорд»га қарши саф тортиб, қақшатқич зарбага учради.

Эрик тен Ҳаг қўл остида манчестерликлар кетма-кет иккинчи учрашувни ҳам мағлубият билан якунлашди. Учрашувнинг дастлабки 35 дақиқасида мезбонлар кетма-кет голлар уриб, дарвоза томон йўлланган 4та зарбани ҳам голга айлантиришди – 4:0.

Иккинчи бўлимда тен Ҳаг жамоаси камроқ хато қилган бўлса-да, йирик ҳисобни ўзгартира олмади.

Шу тариқа, «МЮ» АПЛ 2-туридан кейин 1-6 тўплар нисбати билан сўнгги 20-ўринга тушиб кетди. «Брентфорд» эса ҳозирча 4 очко билан 3-ўринга кўтарилди. 

АПЛ. 2-тур
Брентфорд – Манчестер Юнайтед 4:0 
Голлар:
1:0 – 10 Дасилва, 2:0 – 18 Йенсен, 3:0 – 30 Ми, 4:0 – 35 Мбемо.
Брентфорд – Райя, Хики (Соренсен, 80), Ми, Янссон, Роэрслев, Генри, Нергор (Оньека, 80), Йенсен (Баптист, 74), Тоуни, Дасилва (Янельт, 62), Мбемо (Висса, 73).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Диогу Далот, Магуайр, Мартинес (Варан, 46), Шоу (Маласиа, 46), Эриксен, Фред (Мактомини, 46), Бруну Фернандеш, Роналду, Рэшфорд, Санчо (Эланга, 60).
Огоҳлантиришлар: Магуайр (16), Мактомини (82).

Ўхшаш янгиликлар