Про лига 15-тури доирасидаги дастлабки икки ўйин якунига етди.
Ушбу тур сенсацион натижа билан бошланди. Турнир аутсайдерларидан бири «Ғиждувон» Суперлигага қайтишни мақсад қилган «Машъал»ни қабул қилиб, иродали ғалабага эришди – 3:2.
«Янгиер» эса Абдусаломовнинг ягона голи эвазига «Зомин»ни мағлуб этди – 1:0.
Шу тариқа, «Машъал» 27 очко билан ҳозирча 3-ўринда қолган бўлса, «Ғиждувон» 13 очко билан 8-ўринда қолди. «Янгиер» 20 очко билан 5-ўринга кўтарилди. «Зомин» 6 очко билан сўнгги ўринда.
Про лига. 15-тур
ҒИЖДУВОН — МAШЪAЛ 3:2
Голлар: Микола Aгапов, 7 (0:1), Фирдавс Aсадов, 47 (1:1), Жамшид Хасанов, 60 пен (2:1), Фаррух Жўраев, 76 (3:1), Шаҳзод Шайманов, 90 пен (3:2).
ЯНГИЕР — ЗОМИН 1:0
Голлар: Жаҳонгир Aбдусаломов, 13 (1:0).