Драган Черан Суперлига рекордчисига айланди
Жума, 12 Август
2190
Фото: Пахтакор

«Пахтакор» ҳужумчиси Драган Черан Суперлига 15-турида ҳам гол муаллифига айланиб, Суперлига рекордчиси бўлди.

Яйпанда ўтган «Нефтчи» - «Пахтакор» (0:2) учрашувининг 72-дақиқасида Черан тошкентликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди ва бу билан Суперлига рекордчисига айланди. Гап шундаки, ушбу гол Драганнинг Суперлигада киритган 106-голи бўлди ва у чемпионатимизда энг кўп гол киритган легионерлар рўйхатида рекордчи бўлган Артур Геворкянни ортда қолдирди. Туркманистонлик яримҳимоячи ҳисобида 105та гол бор эди.

Маълумот учун, Черан 2016 йилги мавсумдан буён Ўзбекистонда тўп сурмоқда. У дастлаб «Насаф», сўнгги йилларда эса «Пахтакор» сафида тўп суриб келмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар