Қозоғистонинг барча клублари еврокубокларни тарк этди
Пайшанба, 11 Август
1431

2022/23 мавсумида Қозоғистоннинг 4 та клуби еврокубокларда иштирокини бошлаган эди. Аммо уларнинг бирортаси ҳал қилувчи босқичларга етиб бора олмади. Жумладан, Игорь Сергеев тўп тепаётган «Тобол» ҳам Конференциялар Лигасини тарк этди.

«Тобол» 

Мамлакат чемпиони, Қустанойнинг «Тобол» клуби иштирокини Чемпионлар Лигаси саралашининг биринчи босқичидан бошлади. Ҳамюртимиз Игорь Сергеев тўп тепаётган жамоа Венгриянинг «Ференцварош» клуби тўсиғидан ўта олмади (0:0 ва 1:5).

Шундан сўнг «Тобол» Конференциялар Лигаси саралашида иштирок этди. Жамоа иккинчи босқичда Гибралтарнинг «Линкольн» клубини икки ўйин натижасига кўра мағлуб этди (2:0 ва 1:0). Учинчи босқичда эса Босниянинг «Зриньски» клубига ютқазди (1:1 ва 0:1).

«Астана»

Мамлакатнинг кумуш медали совриндори, Нур-Султоннинг «Астана» клуби иштирокини Конференциялар Лигаси саралашининг иккинчи босқичидан бошлади. Жамоа Польшанинг «Ракув» клубига иккала ўйинда ҳам ютқазиб, мусобақани тарк этди (0:1 ва 0:5).

«Қайрат»

Мамлакатнинг бронза медали совриндори, Алматининг «Қайрат» клуби иштирокини Конференциялар Лигаси саралашининг иккинчи босқичидан бошлади. Жамоа Венгриянинг «Кишварда» клубига иккала ўйинда ҳам ютқазиб, мусобақани тарк этди (0:1 ва 0:1).
   
«Қизил-Жар» 

Петропавловскнинг «Қизил-Жар» клуби иштирокини Конференциялар Лигаси саралашининг иккинчи босқичидан бошлади. Жамоа кутилмаганда Хорватиянинг «Осиек» клубини мағлуб этишга эришди (1:2 ва 2:0). Учинчи босқичда эса Кипрнинг АПОЭЛ клуби тўсиғидан ўта олмади (0:0 ва 0:1).

Қозоғистон клублари еврокубокларда қанча пул ишлаб олишди?

Умумий ҳисобда «Тобол» клуби 845 минг доллар, «Қизил-Жар» 560 минг доллар, «Астана» ва «Қайрат» клубларининг ҳар бири 356 минг доллар мукофот пули ишлаб олишди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар