Суперлига. ОКМК «Локомотив»ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мираҳмадовдан дубль
Чоршанба, 10 Август
2403
Фото: Локомотив

Суперлига 15-турининг дастлабки ўйини Олмалиқда ўтди.

ОКМК ва «Локомотив» ўртасидаги баҳсда Миржалол Қосимов шогирдлари йирик ҳисобда зафар қучишди. Ҳақназарий ҳисобни очган бўлса, Анзур Исмоилов фарқни иккитага етказди. Миржаҳон Мираҳмадов эса иккинчи бўлимда дубль қайд этиб, фарқни йириклаштирди – 4:0.

Шу тариқа, ОКМК ҳозирча 24 очко билан 5-ўринга кўтарилди, «Локо» 16 очко билан 10-ўринда бормоқда.

Суперлига. 15-тур
ОКМК – «Локомотив» - 4:0

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Султонмурод Абдураҳмонов
VAR ҳаками: Ильгиз Танташев
AVAR ҳаками: Санжар Шоюсупов
Голлар: Сиёвуш Ҳақназарий 3, Анзур Исмоилов 13, Миржаҳон Мираҳмадов 46, Миржаҳон Мираҳмадов, 60.
ОКМК: 1.Ботирали Эргашев, 5.Анзур Исмоилов, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 9.Дан Спатару (19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 70), 10.Хуршид Ғиёсов, 15.Георги Папава, 16.Артём Филипосян, 17.Санжар Турсунов (8.Абдулла Абдуллаев, 72), 22.Шоҳрух Гадоев, 88.Сиёвуш Ҳақназарий (4.Миржамол Қосимов, 70), 99.Миржаҳон Мираҳмадов.
«Локомотив»: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Исломжон Қобилов, 6.Алишер Салимов, 10.Жасур Жалолиддинов (9.Жавохир Алижонов, 62), 14.Хуршидбек Мухторов, 17.Санжар Қодирқулов, 19.Жероме Этаме, 20.Жалолиддин Жумабоев (44.Самуэль Опекс, 52), 21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов (8.Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 52), 22.Манучеҳр Сафаров (27.Ислом Рашидхонов, 52), 25.Мўминжон Мелиев (77.Иван Нагаев, 78).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар