Мбаппе «ПСЖ» машғулотларига қайтди
Чоршанба, 10 Август
2007
Фото: Getty Images

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе умумий гуруҳ билан машғулотларни бошлади.

23 ёшли футболчи Лига 1 1-туридан ўрин олган «Клермон»га (5:0) қарши ўйинни мушакларидаги муаммо туфайли ўтказиб юборганди.

Мбаппе 13 август куни 2-тур доирасидаги «Монпелье»га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи ўтган мавсумда Лига 1да 35та баҳсда 28та гол ва 17та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Ўхшаш янгиликлар