Манба: Ўрунов «Химки»га ўтиш учун маоши камайишига рози бўлди
Чоршанба, 10 Август
4531
Фото: Спартак

Москванинг «Спартак» клуби яримҳимоячиси Остон Ўрунов фаолиятини «Химки»да давом эттириши мумкин.

Eurostavka.ru сайти хабарига кўра, 21 ёшли ўзбекистонлик футболчи Москва области жамоасига ўтиш учун маоши камайишига рози бўлган. У «Спартак»нинг ёшлар жамоаси сафига ўтказилганди.

Қайд этилишича, «Химки» Ўруновни РПЛ «заявка»сидан ўтказиш учун клубга янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш учун қўйилган тақиқ бекор қилинишини кутмоқда.

Аввалроқ, «Спартак» билан 2025 йилга қадар келишуви бор Ўруновнинг Москва клубидаги ойлик маоши 50 минг евро экани ҳақида хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар