Роберт Левандовски «Барселона» Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида «Бавария» билан ўйнашини истамайди.
«Йўқ! Гуруҳ босқичида бу содир бўлмаслиги керак. Ҳали эрта. Мен учун бу ғалати туйғу бўларди. Қуръа учун истагим: илтимос, фақат «Бавария» билан эмас.
«Альянц Арена»да мухлислар мени қандай кутиб олишади? Билмайман. Умид қиламанки, бу яхши. «Бавария»даги фаолиятимдан фақат ижобий хотиралар қолди. Бу клубдаги воқеалар қалбимда абадий қолади», — деди «Барселона» ҳужумчиси Sport Bild нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, қуръа ташлаш маросимида «Бавария» биринчи, «Барселона» иккинчи саватчада бўлади.