«Эвертон» 33,5 млн фунтга «Лилль» яримҳимоячисини сотиб олди
Чоршанба, 10 Август
2216
Фото: Getty Images

Яримҳимоячи Амаду Онана «Лилл»дан «Эвертон»га ўтди. 

20 ёшли футболчи инглиз клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади. У 8-рақам остида ўйнайди. 

Sky Spоrts хабарига кўра, трансфер 33,5 млн фунтни ташкил қилди. 

Олдинроқ Онана «Вест Ҳэм»га ўтишга яқин экани хабар қилинганди, бироқ томонлар шахсий шартнома шартлари бўйича келиша олишмади.

Бельгиялик ҳавбек ўтган мавсумда Лига 1да 32та баҳсда майдонга тушиб, 1та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар