«Айнтрахт» бош мураббийи: «Реал»дан қўрқмаймиз. Франкфуртга кубок билан қайтмоқчимиз»
Чоршанба, 10 Август
2519
Фото: Getty Images

«Айнтрахт» бош мураббийи Оливер Гласнер «Реал» билан Европа Суперкубоги олдидан ўз фикрларини билдирди. 

Беллашув бугун, 10 август куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

«Ўзимизга ишонч, ҳимояда зич, катта иштиёқ ва истак билан ўйнашни истаймиз. Ишончим комилки, «Реал» учун муаммо ярата оламиз. Франкфуртга кубок билан қайтмоқчимиз. 

Бензема ажойиб фазилатларга эга, бу унга натижани ҳал қилиш имконини беради. У жарима майдончасида яхши ҳаракат қилади. Лекин муҳими — Винисиус, Вальверде, Родриго каби бошқа ўйинчилар унга пас бера олмаслигига эришиш. Зич ўйнашимиз керак, шунда улар имкон қадар камроқ жойга эга бўлади.

Қўрқмаймиз. Европа Лигасида кўрсатганимиздек, ҳар доим имконият бор. Бу ерда бўлиш — ушбу мусобақада ғалаба қозониш учун мукофот. Чемпионлар Лигаси ғолибига қарши баҳсда юқори савияни биласиз. Нима қила олишимизни биламиз. Олдинда бизни ажойиб жамоа кутиб турибди», — дея Гласнернинг сўзларини келтиради COPE.

Ўхшаш янгиликлар