«Интер» ва Санчес ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилишди
Сешанба, 09 Август
1809
Фото: Getty Images

Алексис Санчес «Интер»ни тарк этди.

33 ёшли чилилик ҳужумчи ва Милан клуби ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилишди.

Санчес «Интер»да 2019 йилдан бери ўйнаб келаётганди. У жамоа билан А Серия чемпионлиги, Италия Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди.

Аввалроқ Алексис шу ҳафта Францияга бориб, «Марсель» билан 2 йиллик битим имзолаши ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар