Анчелотти: «Бензема ўрнини боса оладиган футболчи дунёда йўқ»
Сешанба, 09 Август
4253
Фото: Getty images

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти УЕФА Суперкубоги доирасидаги «Айнтрахт»га қарши ўйин олдидан Карим Бенземани эътироф этди.

«Ғалаба учун барча имкониятларимиз етарли. Мавсум олди йиғинни яхши ўтказдик, жамоанинг ўзига бўлган ишончи юқори. Чемпионлар лигаси бизга катта умидларни бағишлади, биз бу муваффақиятни давом эттирмоқчимиз. Ғалаба учун курашамиз, аммо унга эришиш осон бўлмайди.

Бенземанинг ўрнини босишнинг иложи йўқ. Унинг ўрнини боса оладиган футболчи жаҳонда йўқ. Аммо таркибимизда захирадаги ўйинчилар бор ва улар зарур бўлганда Каримнинг йўқлигини билинтирмасликка интилишади. Биз бу ергача тасодифан келиб қолганимиз йўқ ва буни ўйинда яна бир карра исботламоқчимиз», - дея Анчелоттининг сўзларини келтирган Mundo Deportivo.

Маълумот учун, УЕФА Суперкубоги доирасидаги «Реал» - «Айнтрахт» ўйини 10 август, чоршанба куни Финландия пойтахти Хельсинкидаги «Олимпиастадион»да бўлиб ўтади. Учрашув соат 23:59да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар