Алькантара 6 ҳафтага сафдан чиқди
Сешанба, 09 Август
1629
Фото: Getty Images

«Ливерпул»нинг испаниялик яримҳимоячиси Тиаго Алькантара Англия Премьер-лигасининг 1-тури доирасидаги «Фулҳэм»га (2:2) қарши ўйинда жароҳат олди. 

31 ёшли испан тахминан 6 ҳафта майдонга туша олмайди, деб хабар беради The Athletic. 

Манбага кўра, Алькантара тиззасидан жароҳат олган ва у АПЛда 6та баҳсни ўтказиб юборади.

2021/2022 йилги мавсумда яримҳимоячи «Ливерпуль» сафида барча мусобақаларда 39та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган ва 5та голга ассистентлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар