Абрамов «Динамо» билан 2022 йил охиригача шартнома имзолади. Клуб Суперлигада қолса, келишув узайтирилади
Сешанба, 09 Август
1723
Фото: Динамо

Бугун, 9 август куни «Динамо» ПФК мураббийлар штабида ўзгаришлар қилингани ҳақида хабар берилганди. Абрамов билан қанча муддатга шартнома имзолангани маълум қилинди.

Клуб раҳбарияти янги бош мураббий сифатида таниқли мутахассис, Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ устози Вадим Абрамовни таклиф этиб, футболчиларга расман таништирганди. 

«Вадим Карленович ҳамда «Динамо» ПФК ўртасида 2022 йилнинг якунигача белгиланган ярим йиллик шартнома имзоланди. Клуб янги бош мураббий қўл остида Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолса, келишув узайтирилиши мумкин», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, 59 ёшли мутахассис ҳозирга қадар «Трактор», «Локомотив», «Нефтчи», «Бунёдкор» клублари, Ўзбекистон олимпия ва миллий жамоасида фаолият юритган. Вадим Карленович 2010-2012 ҳамда 2019-2021 йиллар давомида Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритган.

Қайд этиш жоиз, Абрамов «Динамо» устози сифатида 11 август куни Суперлига 15-тури доирасида «Сўғдиёна»га қарши дебютини ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар