Шешко «Лейпциг»га ўтмоқда. Унга «Реал», «МЮ» ва «Челси» қизиқиш билдирганди
Душанба, 08 Август
3229
Фото: Getty images

«Зальцбург» ҳужумчиси Беньямин Шешко фаолиятини Бундеслигада давом эттириши кутилмоқда. 

Sky Sport хабарига кўра, Шешко «Лейпциг» сафига ўтишга яқин. 19 ёшли словениялик ҳужумчи трансфери учун немис клуби Австрия жамоасига 24 миллион евро тўлайди. Шешко янги клуби билан 2028 йилга қадар шартнома имзолайди. Словениялик форвард 2023 йилги мавсум стартидан аввал Германия клуби сафига бориб қўшилади.

Аввалроқ, Шешкога «Манчестер Юнайтед», «Челси» ва «Реал» клублари қизиқиш билдирган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар