Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистоннинг сўнгги турдаги рақиби маълум бўлди
Душанба, 08 Август
16656

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон миллий жамоасининг сўнгги турдаги рақиби маълум бўлди.

Ҳал қилувчи баҳсда Ўзбекистон миллий жамоаси вакиллари Нидерландияга қарши дона сурадиган бўлди. Ғолибликка яна бир даъвогар Арманистон Испанияга қарши баҳс олиб борса, Ҳиндистон АҚШ, мезбонларнинг иккинчи таркиби эса Германияга қарши рўбарў келадиган бўлди. 

Қайд этиш жоиз, чемпионлик учун Ўзбекистоннинг нидерландлар устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозониши етарли бўлади. Арманистон испанларга қарши тўрт партияда ҳам ғалаба қозона олмаган тақдирда эса, вакилларимизнинг минимал ғалабаси ҳам ғолиблик учун етарли бўлади.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси Нодирбек Абдусатторовнинг ҳали мағлуб бўлмаган Гукеш Доммаражму устидан эришган қийин ғалабаси эвазига Ҳиндистон-2 билан дуранг (2:2) қайд этиб, сўнгги тур олдидан 17 очко билан турнир жадвалида Арманистон билан қўшҳокимлик қилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар