Шахмат олимпиадаси-2022. Ўзбекистон Ҳиндистон-2 билан дуранг қайд этди
Душанба, 08 Август
9869

Шахмат олимпиадасининг 10-турида жадвалда пешқадам бўлиб турган Ўзбекистон мезбон Ҳиндистон вакилларига қарши дона сурди.

Унда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Баҳсда Жавоҳир Воҳидов ва Нодирбек Ёқуббоев дуранг ўйнаган бўлса, Жавоҳир Синдаров мағлубиятга учради. Нодирбек Абдусатторов эса ўта қийин кечган баҳсда ирода кўрсатиб Гукеш устидан ғалабага эришди.

Шу тариқа, Ўзбекистон очколари сонини 17тага етказиб, турнир жадвалида ҳозирча Арманистон билан қўшҳокимлик қилмоқда. Ўзбекистон турнир бошидан буён мағлубият нималигини билмай келмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар