«Севилья» Иско билан икки йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди
Душанба, 08 Август
1943

Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Исконинг фаолиятини қайси жамоада давом эттириши маълум бўлди.

«Севилья» клуби Иско билан шартнома имзолаганини расман маълум қилди. Испаниялик яримҳимоячи бугун, 8 август куни Андалусия клубида тиббий кўрикдан ўтиб, 2023/24 йилги мавсум якунигача икки йиллик шартнома имзолаган.

Иско 2013 йилдан буён «Реал» сафида фаолият юритиб, июльда эркин агент сифатида жамоани тарк этганди. 30 ёшли яримҳимоячи Мадрид клубидаги фаолияти давомида 19та совринга эга чиққан.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар