Россия футбол иттифоқи Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
Душанба, 08 Август
11441

Россия футбол иттифоқи (РФИ) кузда Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказилиши ҳақидаги хабарни тасдиқламади ва инкор ҳам қилмади.

«Матбуотда айтилаётган вариантлар қандай бўлишидан қатъи назар, РФИ турли федерациялар билан музокара ўтказмоқда. Уларнинг орасида розилик жавобини берганлар ҳам бор. Батафсил маълумот кейинчалик тақдим қилинади», деб РФИ коммуникация хизмати изоҳини келтирмоқда «Чемпионат».

Аввалроқ, Россия миллий жамоаси кузда Ўзбекистон ва Эрон билан ўртоқлик ўйинини ўтказиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ҳозирги вақтда Россия миллий жамоаси ФИФА ва УЕФА қошидаги ҳар қандай расмий мусобақалардан четлатилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар