Невилл: «Тен Ҳаг шокда, лекин бу футболчиларни аввалдан билган ҳар бир киши ўзгача ўйин кутмаганди»
Душанба, 08 Август
4986
Фото: Getty images

Собиқ ҳимоячи Гари Невилл «Брайтон»дан (1:2) учралган мағлубиятдан сўнг собиқ жамоаси «Манчестер Юнайтед»ни танқид қилди. 

«Премьер-лигада осон жамоа йўқ. Ва бу жиддий ташвиш туғдиради. Рақиб қанчалик очиқ футбол намойиш этгани ҳайратланарли. 

Тен Ҳаг истиқболли мавсум олдидан ҳайратда қолди. Лекин бу футболчиларни аввал кўрган ҳар бир киши таниш ўйинни кўради. Раҳбарият тен Ҳагни бундай таркиб билан таъминлаш тўғри эмаслигини тушунишлари керак эди. 

Бу жамоа ўйланганидан ҳам кўпроқ кучайтирилиши керак. Трансферлар учун вақт бор, лекин мураббийга янги келганлар билан ишлаш учун ҳам вақт керак. 

Жамоага келган ҳар бир мураббий ўзини аввалги мутахассисдан кучлироқ деб ҳисоблагани учун футболчиларни яхшилашга ишонади. Эҳтимол, шундайдир. Бироқ тен Ҳаг уларнинг нималарга қодирлигини кўрди. 

Ўйлайманки, ўтган йил давомида «МЮ»ни кузатганлар бу футболчилардан фарқли нарса кутишмаган», — дея Невиллнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар