Диёр Имомхўжаев: «Пахтакор» матбуот хизмати жаримага тортилади»
Душанба, 08 Август
10221

Суперлига 11-туридан ўрин олган «Сўғдиёна» — «Пахтакор» (2:2) баҳсидан сўнг Тошкент клуби матбуот хизмати беллашув бош ҳаками Вадим Агишевни танқид қилди, жамоа Жиззахда икки жамоага қарши курашганини таъкидлади.

Мезбонлар 90+14-дақиқада пенальтидан тўп киритгач, «шерлар» расмий саҳифаси шундай ёзди: «Ҳакам ҳисобни тенглаштирди». 

ПФЛ директори Диёр Имомхўжаев воқеа юзасидан муносабат билдирди:

«Пахтакор» футбол клуби матбуот хизмати «Сўғдиёна» билан ўйин атрофида ўз саҳифаларида баён қилган фикрлари учун жаримага тортилади. Бунгача клуб матбуот котибининг иши икки бор Тартиб-интизом қўмитасида кўриб чиқилгани ҳам бунга асос бўлади. 

«Пахтакор» матбуот хизмати — 14 та клуб орасида энг яхшиси, бунисига гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Аммо бу ҳолат уларга этика нормаларидан четга чиқиш ваколатини бермайди», — деб ёзади Имомхўжаев телеграм каналида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар