Алексис «Интер»ни тарк этиб, француз клуби билан шартнома имзолайди
Душанба, 08 Август
2100
Фото: Getty images

Ҳужумчи Алексис Санчес яқин кунларда «Интер»ни тарк этади.

Чилилик 33 ёшли футболчи Милан клуби билан шартномани бекор қилишга келишиб олди. У «Марсел»га ўтади.

Ҳаммаси келаси ҳафта эълон қилинади. Санчес француз клуби билан 2024 йилгача шартнома имзолайди.

Алексис «Интер» сафида 2020 йил сентябридан буён тўп тепади. У «нерадзурри» сафида 108та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол урган ва 23та голга ассистентлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар