«Ўзбекистон ЖЧга боришини хоҳлайсиз, лекин буни кутиб ёшингиз ўтиб кетади». Шацких Жиззахдаги ўйиндан кейин мундиални орзу қилмаслик ҳақида гапирди
Якшанба, 07 Август
14463

Суперлига 11-тури доирасидаги қолдирилган баҳсда «Пахтакор» Жиззахда «Сўғдиёна» билан учрашувнинг 90+14-дақиқасида пенальтидан гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан бой берди. Жиззахдаги ўйиндан сўнг «Пахтакор» бош мураббийи танқидий фикрлар билдирди.

«Биз бундай қуруқ ва сув сепилмаган майдонда ўзимиз хоҳлаган, Европа даражасидаги футболни кўрсата олмаймиз. Ҳакамлар ҳақида гапиришни ёқтирмайман, лекин шунга мажбур бўляпмиз. Негадир икки ўйиндан бери ақлга сиғмайдиган ишлар содир бўляпти. Бу ҳолатларни кўриб, муҳокама қиламиз.

Сиз Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига боришини хоҳлайсиз, лекин буни кутиб ёшингиз ўтиб кетади. Футболга бўлган бундай муносабат ҳамда бу чемпионат билан мундиални анча кутишингизга тўғри келади.  Шунинг учун буни орзу қилмасангиз ҳам бўлади», - дея Шацкихнинг сўзларини келтирган клуб матбуот хизмати. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашувни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқарди. Дуранг натижа эвазига «Пахтакор» ва «Сўғдиёна» турнир жадвалида 27 очкодан тўплаб, ёнма-ён – 2 ва 3-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар