Дрис Мертенс «Галатасарой»га ўтди
Якшанба, 07 Август
1707
Фото: Getty Images

Бельгиялик ҳужумчи Дрис Мертенс Туркиянинг «Галатасарой» клуби билан шартнома имзолади.

35 ёшли футболчи яқинда «Наполи»ни эркин агент мақомида тарк этганди. У 148 та гол билан неаполликлар тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Шунингдек, яримҳимоячи Лукас Торрейра ҳам «Галатасарой»га ўтди.

26 ёшли уругвайлик ўтган мавсумда «Фиорентина»да ўйнаган ва 35 та ўйинда 5 та гол уриб, 2 та голли узатмани амалга оширган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар