АПЛ. «МЮ» тен Ҳагнинг илк ўйинида «Брайтон»га ютқазди
Якшанба, 07 Август
10100
Фото: Getty Images

Англия Премьер Лигасида 1-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди.

«Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Брайтон»ни қабул қилди ва кутилмаганда 1:2 ҳисобида ютқазди.

Голларнинг барчаси меҳмонлар томонидан урилди. 30- ва 39-дақиқада Гросс «Манчестер Юнайтед» дарвозасини ишғол қилган бўлса, 68-дақиқада Мак Аллистер ўз дарвозасини нишонга олиб қўйди.

Шу тариқа, мезбонлар бош мураббийи Эрик тен Ҳагнинг Англиядаги дебюти муваффақиятсиз чиқди. Шунингдек, «Манчестер Юнайтед» таркибида Лисандро Мартинес билан Кристиан Эриксен ҳам биринчи расмий ўйинни ўтказдилар. Криштиану Роналду асосий таркибга киритилмади ва захирадан майдонга тушди.

АПЛ, 1-тур
7 август
Манчестер Юнайтед – Брайтон 1:2 

Голлар: 0:1 – 30 Гросс, 0:2 – 39 Гросс, 1:2 – 68, автогол Мак Аллистер. 
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Диогу Далот, Магуайр, Мартинес, Шоу (Маласиа, 90), Фред (Роналду, 53), Бруну Фернандеш (Гарначо, 90), Мактомини (ван де Бек, 78), Эриксен, Рэшфорд, Санчо (Эланга, 90).
Брайтон – Санчес, Данк, Уэбстер, Велтман, Гросс, Лаллана (Мвепу, 76), Марч (Колуилл, 90), Мак Аллистер, Кайседо, Уэлбек, Троссард (Лэмпти, 75).
Огоҳлантиришлар: Мактомини (25), Мартинес (45), Магуайр (53), Троссард (53), Шоу (74).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар