Верету «Рома»дан «Марсел»га ўтди
Шанба, 06 Август
2276
Фото: Romapress

«Рома» яримҳимоячиси Жордан Верету «Марсел»га ўтди.

29 ёшли франциялик футболчи билан тузилган шартнома 2025 йилгача мўлжалланган бўлиб, уни яна бир мавсумга узайтириш мумкин.

«Марсель» яримҳимоячи учун 11 млн евро тўлади, яна 4,5 млн бонуслар бор.

Верету ўтган мавсумда А Серияда 36та ўйин ўтказиб, 4та гол ва 8та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Ўхшаш янгиликлар