Суперлига. «Пахтакор» Жиззахда 90+14-дақиқада пенальтидан тўп ўтказиб, ғалабани бой берди
Шанба, 06 Август
8286
Фото: Пахтакор

Ўзбекистон чемпионатининг 11-туридан ўрин олган қолдирилган баҳсда «Пахтакор» Жиззахда «Сўғдиёна» билан баҳс юритиб, икки тўп фарқида олдинда бораётганига қарамай ғалабани қўлдан чиқарди. 

Собирхўжаев ва Чераннинг голларига Колакович ҳамда Норхонов жавоб беришди. Мезбонлар ҳисобни тенглаштирувчи голни 90+14-дақиқада пенальтидан уришди. Шунингдек, бош ҳакам Вадим Агишев 51-дақиқада «шерлар» яримҳимоячиси Одил Ҳамробековни майдондан четлатди.

Дуранг сабаб иккала жамоа ҳам 1-ўринга кўтарилиш имкониятидан фойдалана олмади. «Пахтакор» 27 очко билан иккинчи, «Сўғдиёна» худди шунча очко билан учинчи поғонада. «Навбаҳор» (28) пешқадамликни сақлаб қолди. 

Суперлига. 11-тур
Сўғдиёна — Пахтакор 2:2
6 август. Жиззах
Бош ҳакам: Вадим Агишев

Голлар: Колакович (45+1), Норхонов (90+14, пенальти) — Собирхўжаев (8), Черан (19). 
Сўғдиёна — Милан Митрович, Сардор Қулматов, Аюбхон Нўъмонов (Абдужалил Маназаров, 25), Искандар Шойқулов, Шаҳбоз Жўрабеков, Жасур Ҳасанов, Ҳусниддин Ғофуров (Шоҳруз Норхонов, 55), Жавоҳир Қаҳрамонов, Лука Чермель (Виталий Денисов, 25), Даниэль Насриддинов (Шавкат Саломов, 25), Марко Колакович. 
Пахтакор — Элдор Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Александр Насонов, 1Илья Мартинович, Фарруҳ Сайфиев, Икром Алибоев, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Достон Ҳамдамов (Шаҳзод Азмиддинов, 54), Драган Черан (Диёр Ҳолматов, 90+7), Пишемислав Банашак (Азиз Турғунбоев, 65).
Огоҳлантиришлар: Мартинович (90+2), Собирхўжаев (90+5)
Четлатиш: Ҳамробеков (51).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар