Про лига. «Турон» 1-ўринга қайтди, «Бухоро»да ғалаба, «Машъал»дан 7:0, Шаймановдан ҳет-трик
Шанба, 06 Август
5922
Фото: Турон

Про лига 14-тури доирасидаги сўнгги учта учрашув билан тур доирасидаги баҳсларга якун ясалди.

«Турон» «Зомин»ни мағлуб этган бўлса, «Бухоро» «Янгиер»дан устун келди. «Машъал» эса «Орол шамоли»ни тор-мор этди – 7:0.

Шу тариқа, «Турон» яна 1-ўринга қайтган бўлса, «Андижон», «Машъал», «Бухоро» кейинги поғоналарни банд этган.

Про лига. 14-тур
БУХОРО — ЯНГИЕР 3:1

Голлар: Жамолиддин Убайдуллайев, 5 (1:0), Хуршидбек Aсқаралиев, 14 (1:1), Рустамжон Aбдуҳамидов, 29 (2:1), Сонг Лонгжи, 56 (3:1)

ТУРОН — ЗОМИН 3:1 
Голлар: Ҳумоюн Муртозаев, 24 (1:0), Сардор Теляков, 29 (2:0), Сергей Морозов, 45 (3:0), Муҳаммад Одилов, 56 (3:1)

МAШЪАЛ — ОРОЛ ШАМОЛИ 7:0
Голлар: Сергей Молочко, 24 (1:0), Худоёрхон Саъдуллаев, 29 (2:0), Собит Синдаров, 48 (3:0), Шаҳзод Шайманов, 65 пен (4:0), Шаҳзод Шайманов, 70 (5:0), Шаҳзод Шайманов, 75 (6:0), Никита Павленко, 86 (7:0)

Турнир жадвалидаги вазият:

Теглар

Ўхшаш янгиликлар