«Ньюкасл» Ҳау билан узоқ муддатли шартнома имзолади
Шанба, 06 Август
1487
Фото: AFP

«Ньюкасл Юнайтед» бош мураббийи Эдди Ҳау билан узоқ муддатли янги шартнома имзолаганини эълон қилди.

44 ёшли инглиз билан тузилган келишув муддати ошкор қилинмади. Аввалги шартнома 2024 йилнинг ёзигача мўлжалланганди.

Ҳау ўтган йилнинг ноябрь ойида «Ньюкасл»ни қабул қилиб олди, ўшанда жамоа Премьер-лига турнир жадвалида 11 ўйиндан 5 очко жамғариб, 19-ўринда эди. Мавсум якунида эса жамоа 11-поғонани эгаллади.

2022 йил февраль ойида Ҳау лигада ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар