Нагелсьманн: «5та тўп фарқи билан ғалаба қозонганда, гўёки дунёнинг энг яхши мураббийига айланасиз»
Шанба, 06 Август
1269
Фото: Getty images

«Бавария» бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Бундеслига 1-туридан ўрин олган «Айнтрахт»га (6:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.  

«Ажойиб ва  жуда энергияли ўйин ўтказдик. Германия Кубоги финалидаги «Лейпциг»га (5:3) қарши ўйин билан ўхшашликлар кўп эди. Йигитлар хурсанд. Ғалаба қозониш ҳеч қачон одатий ҳол эмас, ҳатто кўп ютган бўлсангиз ҳам, бу ҳар доим ўзига хос нарсадир. Ҳамма кўпроқ нарсани хоҳлайди ва умид қиламанки, доим шундай бўлади.

Турли футболчилар гол ураётгани? Бу жуда қимматли. Икки расмий ўйинда 11та гол урдик. Левандовски кетганидан кейин юқоридан узатмаларни камайтирдик. 

Бугун 3 марказий ҳимоячи билан эмас, 4 ҳимоячи билан ўйнадик. Албатта, агар сиз 5та гол фарқи билан ғалаба қозонсангиз, бу осон кўринади – гўёки дунёдаги энг яхши мураббийга айланасиз ва ҳамма шу тарзда давом этишингизни айтади. Ўйлашимча, бугун бутун ўйин давомида яхши ҳимояландик», — дея Нагелсманннинг сўзларини келтиради Bayern Germany.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар