Галтье ва «ПСЖ» ўртасидаги шартнома маъқулланмади
Шанба, 06 Август
10695
Фото: Getty images

Франция футбол федерацияси PRO лицензияси йўқлиги боис, Галтье ва «ПСЖ» ўртасидаги шартномани маъқулламади.

55 ёшли мутахассис июль ойида Париж клубининг бош мураббийи қилиб тайинланган эди. Унинг олдинги иш жойи «Ницца» клуби бўлган. 

«Кристоф Галтье узлуксиз ўқишни давом эттириш учун миллий техник директор билан боғланиши керак», – деб футбол педагоглари ва мураббийлари комиссияси йиғилишининг баёнотини келтирмоқда L’Equipe.

Қоидага кўра, мураббийлар ҳар 3 йилда бир марта малака ошириб, PRO лицензияси учун имтиҳон топшириши керак.

Энди Галтье қачон малака ошириши ҳақида федерацияга ёзма тарзда хабар бериши керак. Катта эҳтимол билан бу халқаро ўйинлар танаффуси вақтида юз беради.

Бунгача Галтье расмий ўйинларда «ПСЖ» клубини майдон чеккасида туриб бошқара олмайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар