Дэвид Мойес: «Ҳоланд «Манчестер Сити»да ҳали мослашишга улгурмаган деб умид қиламан»
Шанба, 06 Август
2425
Фото: Getty Images

«Вест Ҳэм» бош мураббийи Дэвид Мойес АПЛ 1-тури доирасидаги «Манчестер Сити»га қарши ўйин олдидан рақиб жамоа сафидаги Эрлинг Ҳоланд ҳақида фикрини билдирди.

«Манчестер Сити» Эрлинг Ҳоланд мисолида жамоага натижа келтира оладиган тўпурарни қўлга киритди. У нафақат Англияда, балки жаҳонда ҳам энг келажаги порлоқ форвард сифатида гавдаланаётган бўлса керак. Унга қарши ҳимоя чизиғимиз қандай ўйнаши қизиқ бўлади. Одатда янги чемпионат ва мамлакатлардан келган ўйинчиларнинг АПЛга мослашиш жараёни қийин кечади. Ҳоланд ҳам янги клубида мослашишга улгурмаган деб умид қиламан», - дейди «Вест Ҳэм» устози.

Маълумот учун, «Вест Ҳэм» — «Манчестер Сити» ўйини эртага, 7 август куни бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар