Бентеке Руни бошқарувидаги жамоага ўтди
Шанба, 06 Август
2688
Фото: Getty images

Ҳужумчи Кристиан Бентеке фаолиятини МЛСда давом эттиради.

«Ди Cи Юнайтед» «Кристал Пэлас»нинг бельгиялик 31 ёшли ҳужумчиси билан 2,5 йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди. Шунингдек, битимни яна бир мавсумга узайтириш имконияти бор.

Бентеке 2016 йилда «Ливерпул»дан «Кристал Пэлас»га кўчиб ўтганди. У «бургутлар» сафида Премьер-лигада 162та ўйинда майдонга тушиб, 35та гол урган.

Эслатиб ўтамиз, «Ди Си Юнайтед»ни англиялик собиқ ҳужумчи Уэйн Руни бошқаради.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар