Тен Ҳаг: «Роналду якшанба куни асосий таркибда бўладими? Кўрамиз» 
Жума, 05 Август
4107
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг якшанба куни «Брайтон»га қарши ўтадиган АПЛ 1-тури доирасидаги ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Нидерландиялик мураббий Антони Марсьяль ўрнига Криштиану Роналду якшанба куни асосий таркибдан ўрин олиши мумкинлигини билдирди.

«Умид қиламанки, Марсьял фақат бир ҳафтага сафдан чиқди. Илк тур олдидан ўйинчиларнинг жароҳат олиши ёқимсиз ҳолат. Ўйлайманки, биз бу вазиятдан чиқиб кетиш йўлини топамиз.

Роналдунинг «Манчестер Юнайтед»да эканидан жуда ҳам хурсандман. У топ-даражадаги форвард. Криштиану якшанба куни асосий таркибга тушадими? Кўрамиз. У биз билан бирга, машғулотларда яхши шуғулланмоқда. Ўйин қайдномасида бўлиши аниқ.

«Брайтон» ўз услубига эга ҳурматга сазовор рақиб. Биз мавсумга яхши тайёргарлик кўрдик ва ўйлайманки баҳсларга тайёрмиз. Якшанба кунги баҳсни интиқлик билан кутамиз», - дейди тен Ҳаг.

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» - «Брайтон» ўртасидаги баҳс 7 август, якшанба куни соат 18:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар