Пеп Бернарду ҳақида: «Футболчиларнинг хоҳишига қарши чиқмайман. Уларнинг карьераси қисқа»
Жума, 05 Август
3116
Фото: Getty Images

Пеп Гвардиола Бернарду Силва ёзда «Манчестер Сити»ни тарк этиши мумкинлигини инкор этмади.

«Баъзан футболчиларни сотишингиз керак. Муҳими — уларнинг хоҳиши. Мен бу ерда одамлар бахтли бўлишини хоҳлайман. Бунга биргаликда эришишга ҳаракат қиляпмиз.

Бернардунинг қолишини истардим, чунки у — жамоамиз учун жуда ўзига хос футболчи, лекин нима бўлишини билмайман. Агар у қолса, идеал бўларди. Кетса... Футбол шундай.

Ўйинчиларнинг хоҳиш-истаклари бор ва мен уларни амалга оширишга халақит берадиган одам эмасман. Футболчининг карьераси қисқа. Мен клубнинг кичик бир қисмиман. Буни клуб билан муҳокама қилишим керак, раҳбарият бир қарорга келади ва мен рози бўламан», — деди «Манчестер Сити» устози Goal'га.

Аввалроқ португалиялик яримҳимоячининг «Барселона»га ўтиш истаги борлиги ҳақида бир неча бор хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар