АПЛда янги мавсум бошланмоқда. «Сити» ва «Ливерпул»га кимлар рақобат қилади?
Жума, 05 Август
5410
Фото: Getty images

АПЛ топ-клублари бу ёзда қандай ўзгарди? Янги мавсум олдидан билиш керак бўлган маълумотлар.

Кутилмаганда «Арсенал» ҳаммадан кўра кўпроқ сарфлади. «Челси»да эса муаммолар.

АПЛнинг кутилган янги мавсуми бугун, 5 август куни кечқурун бошланади. Мавсумнинг илк турини «Кристал Пэлас» ва «Арсенал» ўртасидаги Лондон дербиси очиб беради. Бу ёзда ҳам Европанинг энг бой лигасидаги топ-жамоаларда муҳим ўзгаришлар бўлди, трансляция бошланишидан уларни кўздан кечириш зарар бўлмайди. Ёзги трансферлар ҳақидаги хабарларни диққат билан кузатмаганлар учун қуйида Англия грандлари мавсумолди тайёргарликларидан кейин қандай кўриниш олганин кўриб чиқилади.

«Манчестер Сити»: бир неча асосий таркиб футболчилари сотилди, аммо «Олтин тўп»нинг бўлажак соҳибларидан бири қўлга киритилди

Пеп Гвардиола бу ёзда «шаҳарликлар» бошқарувида олтинчи мавсумини бошламоқда, араб шайхлари унинг жамоаси натижаларидан қониқиш ҳосил қилмоқда. Испаниялик мутахассис етакчилигида «Сити» Англиядаги биринчи кучга айланган — у билан жамоа тўрт бор чемпионлик титулини қўлга киритган. Аммо раҳбарият футболдаги глобал устунликка эришилишини ҳам истайди.

Ҳеч кимга сир эмаски, «Сити» бир неча йилдан бери Чемпионлар лигаси кубоги иштиёқида ёнади, аммо ҳар сафар унга ета олмайди. Сўнгги мавсумларда «шаҳарликлар» муваффақиятга жуда яқин келишди: финалда ўйнади, аммо «Челси»га ютқазди, 2022 йилда эса 1/2 финалда «Реал»га қарши жавоб ўйини олдидан яққол устунликни бой берди.

Ёзда «Сити» атиги икки трансфер амалга оширган бўлса ҳам 100 млн евро сарфлади. Асосий харид — Эрлинг Ҳоланд. 22 ёшл ҳужумчи ўз вақтида «Сити» шарафини ҳимоя қилган отасининг изидан юрди. У кенг ҳудудларда ўзини жуда яхши ҳис қилади, аммо энди тиғиз ҳимоя ўртасида ҳаракатланиши талаб этилади. Норвегияликка катта умид боғланган, шундай экан у мавсум бошидан голларни қалаштириши талаб этилади.

«Сити»дагилар шартномаларни узайтириш масаласини ҳам ёддан чиқармади. Фахрий дарвозабон Скотт Карсон жамоада яна бир йилга қолди, Риёз Маҳрез 2025 йилга қадар амал қилувчи шартнома имзолади.

Келди:

Эрлинг Ҳоланд (21 ёш, ҳужумчи) — «Боруссия» Дортмунд, 60 млн евро
Калвин Филлипс (26 ёш, яримҳимоячи) — «Лидс Юнайтед», 48,75 млн евро
Штефан Ортега (29 ёш, дарвозабон) — «Арминия», эркин агент

Кетди:

Раҳим Стерлинг (27 лет, нападающий) — «Челси», 56,2 млн евро
Габриэл Жезус (25 ёш, ҳужумчи) — «Арсенал», 52,2 млн евро
Олександр Зинченко (25 ёш, ҳимоячи) — «Арсенал», 35 млн евро
Педро Порро (22 ёш, ҳимоячи) — «Спортинг», 8,5 млн евро
Коу Итакура (25 ёш, ҳимоячи) — «Боруссия» Мёнҳенгладбаҳ, 5 млн евро
Арьянет Мурич (23 ёш, дарвозабон) — «Бёрнли», 3 млн евро
Фернандиньо (37 ёш, яримҳимоячи) — «Атлетико Паранаэнсе», эркин агент
Даниэль Арзани (23 ёш, ҳужумчи) — «Макартур», эркин агент
Рётаро Месино (24 ёш, ҳужумчи) — «Гамба Осака», эркин агент
Янхел Эррера (24 ёш, яримҳимоячи) — «Жирона», ижара
Зак Стеффен (27 ёш, дарвозабон) — «Мидлсбро», ижара
Диего Роса (19 ёш, яримҳимоячи) — «Визела», ижара

«Ливерпул»: Салоҳни сақлаб қолди ва Маненинг ўрнини босиш учун пулни аямади

Қизиллар бир неча билдан буён Манчестер жамоаси билан рақобатлашиб келмоқда, аммо уларни фақат бир сафар — 2019/20 йиллар мавсумида ортда қолдиришга эришган. Лекин Юрген Клопп шогирдлари Чемпионлар лигасида муваффақият қозонишга улругди: беш йил ичида уч бор финалга чиқди ва олтинчи бор бош кубокни қўлга киритди.

«Ливерпул» сўнгги йилларда ички кубокларда ҳам қатор муваффақиятларга эришган, энди бор эътиборни асосий миссияга қаратиш — нима қилиб бўлса ҳам АПЛ чемпионлиги тожини «Сити»дан тортиб олиш керак. 

«Ливерпул»да ёз асосий рақиби билан солиштирганда у қадар тиғиз кечмади. Клуб Садио Маненинг кетишига қаршилик қилмади ва уни «Бавария»га қўйиб юборди, шундан кейин унга ўринбосар сотиб олди — Дарвин Нуньес учун 75 млн евро тўлашга тўғри келди.

Кучли трансфер амалга оширилганига қарамай, «Ливерпул»нинг бу ёздаги асосий ютуғи — Муҳаммад Салоҳ билан шартнома янгиланди. Мисрлик футболчи билан узоқ вақтгача шартнома шартлари бўйича келишиб бўлмаётганди, аммо Мане сотилгач, маошлар ведомости енгиллашди. Энди Салоҳ «Энфилд»даги мухлисларни 2025 йилга қадар хушнуд қилишда давом этади. Шу билан бирга, «Ливерпул» қария Жеймс Милнерни яна бир йилга қолишга кўндирди ва Жо Гомес билан шартномани 2027 йилга қадар узайтирди.

Келди:

Дарвин Нуньес (23 ёш, ҳужумчи) — «Бенфика», 75 млн евро
Фабиу Карвалью (19 ёш, яримҳимоячи) — «Фулҳэм», 5,9 млн евро
Кельвин Рэмси (18 ёш, ҳимоячи) — «Абердин», 4,9 млн евро

Кетди:

Садио Мане (30 ёш, ҳужумчи) — «Бавария», 32 млн евро
Неко Уильямс (21 ёш, ҳимоячи) — «Ноттингем Форест», 20 млн евро
Такуми Минамино (27 ёш, ҳужумчи) — «Монако», 15 млн евро
Марко Груич (26 ёш, яримҳимоячи) — «Порту», 9 млн евро
Бен Дэвис (26 ёш, ҳимоячи) — «Рейнжерс», 4,7 млн евро
Дивок Ориги (27 ёш, ҳужумчи) — «Милан», эркин агент
Шеи Оджо (25 ёш, ҳужумчи) — «Кардифф», эркин агент
Бен Вудбёрн (22 ёш, яримҳимоячи) — «Престон», эркин агент
Рис Уильямс (21 ёш, ҳимоячи) — «Блэкпул», ижара
Лорис Кариус (29 ёш, дарвозабон) — клубсиз, шартнома муддати тугади

«Челси»: асосий ҳимоячиларини текинга қўйиб юборди ва шошилинч равишда харидлар қилди

Англиянинг энг кўп жабрланган топ-клуби. Роман Абрамович «Челси»ни америкалик Тодд Боэлига сотишга мажбур бўлди, кейин Лондонни Европадаги энг кучли музокарачилардан бири Марина Грановская, шунингдек Петр Чех тарк этди. Натижа аянчли: асосий икки ҳимоячи клубни текинга тарк этди. «Челси» Раҳим Стерлинг, Калиду Кулибали ва Кукереляни сотиб олди. Лекин таркибдаги муаммолар бу билан ҳал бўлиб қолмайди.  Вернер ҳам бошқа жамоага сотишларини истамоқда, Томас Тухел эса янги раҳбариятнинг ҳаракатсизлигидан шокда. Кейинроқ янги трансферлар амалга оширилса ҳам, АПЛ старти жуда қийин кечади ва стартда йўқотилган очколар якунда панд бериши мумкин.

Адолат ҳаққи айтиш керакки, «Челси» кимнидир сақлаб қололди. «Барселона» ўз услубида Сесар Аспиликуэтани ўзига оғдирмоқчи бўлганди, аммо барибир сардорни Англияда қолишга кўндиришди. Энди у 2024 йилга қадар амал қилувчи шартномага эга.

Келди:

Раҳим Стерлинг (27 ёш, ҳужумчи) — «Манчестер Сити», 56,2 млн евро
Марк Кукурелья (24 ёш, ҳимоячи) — «Брайтон», 55 миллион фунт
Калиду Кулибали (31 ёш, ҳимоячи) — «Наполи», 38 млн евро
Карни Чуквуэмека (18 ёш, яримҳимоячи) — «Астон Вилла», 17,9 млн евро
Гэбриел Слонина (18 ёш, дарвозабон) — «Чикаго Файр», 9,09 млн евро (ижарада қолдирилди)

Кетди:

Ромелу Лукаку (29 ёш, ҳужумчи) — «Интер», 8 млн еврога ижарага
Антонио Рюдигер (29 ёш, ҳимоячи) — «Реал», эркин агент
Андреас Кристенсен (26 ёш, ҳимоячи) — «Барселона», эркин агент
Жейк Кларк-Салтер (24 ёш, ҳимоячи) — «Куинз Парк Рейнжерс», эркин агент
Дэниел Дринкуотер (32 ёш, яримҳимоячи) — клубсиз, шартнома муддати тугади
Чарли Мусонда (25 ёш, яримҳимоячи) — клубсиз, шартнома муддати тугади
Саул Ньигес (27 ёш, яримҳимоячи) — «Атлетико», ижара муддати тугади.

«Тоттенҳэм»: маълум нуқталарни кучайтириш учун 100 млн евродан ортиқ харажат

Иш жойини тез-тез ўзгартирадиган италиялик мутахассис Антонио Конте иккинчи мавсумда ҳам Лондон шимолида қолди ва унга сўраган футболчиларини олиб беришди.

«Шпор»ларнинг хасис президенти Леви трансферлар учун кўп пул ажратмасди, аммо бу ёзда у 100 млн евро сарфлади. Бу маблағга лондонликлар «Брайтон»нинг таянч яримҳимоячиси Биссума, «Мидлсбро» ҳимоячиси Спенсни, асосийси — «Эвертон» форварди Ришарлисонни қўлга киритди, у ҳужумда Сон ва Кейн билан ҳаракат қилади. Шунингдек жамоага хорватиялик Перишич текинга келди, аммо унинг учун ҳам анчагина маблағ сарфлангани табиий — ҳеч бир эркин агент кўтарма пулисиз келмайди. Шунингдек «Барса»дан Лангле таркибга қўшилди.

Якунда «Тоттенҳэм» яримҳимоя марказидан ташқари барча позицияларни кучайтирди ва янги мавсум сари ишончли қадам ташламоқда. «Тоттенҳэм» янги мавсумда «Сити»нинг асосий рақобатчиларидан бири бўлади.

Футболчилар билан шартномаларни янгилашга ҳозирча зарурат йўқ. Клуб фақат Бен Дэвис билан шартномани узайтирди — 2025 йил ёзига қадар.

Келди:

Ришарлисон (25 ёш, ҳужумчи) — «Эвертон», 58 млн евро
Ив Биссума (25 ёш, яримҳимоячи) — «Брайтон», 29,2 млн евро
Жед Спенс (21 ёш, ҳимоячи) — «Мидлсбро», 14,7 млн евро
Иван Перишич (33 ёш, яримҳимоячи) — «Интер», эркин агент
Фрейзер Форстер (34 ёш, дарвозабон) — «Саутҳемптон», эркин агент
Клеман Лангле (27 ёш, ҳимоячи) — «Барселона», ижара

Кетди:

Стивен Бергвейн (24 ёш, ҳужумчи) — «Аякс», 31,25 млн евро
Кэмерон Картер-Викерс (24 ёш, ҳимоячи) — «Селтик», 7 млн евро
Жек Кларк (21 ёш, ҳужумчи) — «Сандерленд»
Жо Родон (24 ёш, ҳимоячи) — «Ренн», ижара

«Арсенал»: ҳаммадан кўпроқ сарфлади ва икки чемпионни сафига қўшиб олди

«Арсенал» ва-банкка қўл урди. Микел Артета Габи Жезуса ва Олександр Зинченкони жамоасида кўришни истади — ва сотиб олиб беришди. Бошқа харидлар ҳам бўлгани эвазига клуб бу рўйхатда энг кўп харажат қилган жамоага айланди — 132 млн евродан кўпроқ. Шу билан бирга, мураббийнинг режаларига кирмайдиганлар билан хайрлашилди. 

Янги шартномалар бўйича «Арсенал»даги вазият ҳам Шимолий Лондондаги қўшниларидаги каби. Фақат Муҳаммад Элнени билан шартнома узайтирилди — 2023 йил ёзига қадар.

«Арсенал»да барча ёш — бош мураббий ҳам (Артета ҳали 40 ёшда), ва таркибнинг ўртача ёши ҳам (24.7, АПЛда «Лидс»дан кейинги иккинчи кўрсаткич). Бир томондан бу жамоа ҳали чемпионатда биринчи бўлишга эртадек тасаввур уйғонади, аммо бошқа томондан — «канонирлар» жисмоний имкониятлари ва шижоати билан сюрприз қилишга қодир. 

Янги футболчилар ишончни оқлай бошлашди, клуб мавсумолди тайёргарлик йиғинлари доирасида барча ўртоқлик учрашувларида ғалаба (аксарида йирик ҳисобда) қозонди, хусусан, «Челси» 4:0 ҳисобида таслим этилди. Жезус эса бешта ўйинда еттита гол уришга улгурди. Энди Чемпионлар лигасига қайтиш қолди.

Келди:

Габриэл Жезус (25 ёш, ҳужумчи) — «Манчестер Сити», 52,2 млн евро
Олександр Зинченко (25 ёш, ҳимоячи) — «Манчестер Сити», 35 млн евро
Фабиу Виейра (22 ёш, яримҳимоячи) — «Порту», 35 млн евро
Мэтт Тёрнер (28 ёш, дарвозабон) — «Нью-Инглэнд Революшн», 6,36 млн евро
Маркиньос (19 ёш, ҳужумчи) — «Сан-Паулу», 3,5 млн евро

Кетди:

Маттео Гендузи (23 ёш, яримҳимоячи) — «Марсел», 11 млн евро
Бернд Лено (30 ёш, дарвозабон) — «Фулҳэм», 3,6 млн евро
Костас Мавропанос (24 ёш, ҳимоячи) — «Штутгарт», 3,2 млн евро
Александр Ляказетт (31 ёш, ҳужумчи) — «Лион», эркин агент
Нуну Тавареш (22 ёш, ҳимоячи) — «Марсель», ижара
Остон Трасти (23 ёш, ҳимоячи) — «Бирмингем», ижара.

«Манчестер Юнайтед»: эски таркибнинг ярми тарқатиб юборилди ва Эриксенга жой берилди

«МЮ»даги асосий ўзгариш — янги бош мураббий. Эрик тен Ҳаг дарҳол Нидерландиядан икки янги футболчи олиб келди ва юрагидаги муаммолардан кейин сафга қайтган Кристиан Эриксен билан шартнома имзолади. Клуб бир гуруҳ футболчиларга жавоб берди. Улардан қайсиларидир Манчестерда ортиқча эди, аммо Пол Погбанинг текинга кетиши — ҳисоб-китобларга умуман тўғри келмайди. Transfermarkt французнинг трансфер қийматини қарийб 50 млн еврога баҳолаган, уни бир неча йил олдин 105 млн евро тўлаб қайтаришганди.

«МЮ» мухлислари учун янги мавсум арафасидаги асосий интрига — Криштиану Роналдунинг келажаги бўлиб қолмоқда. Португалиялик юлдуз Европа Лигасида ўйнашга ошиқаётгани йўқ, аммо, бошқа клублар ҳам унга катта харажатли шартнома таклиф қилишга шошилаётгани йўқ.

Шундай экан, португалиялик футболчи «Олд Траффорд»ни шу ёзда тарк эта олмаслиги ойдинлашмоқда, тен Ҳагга бундай муаммоли футболчи билан ишлаш осон бўлмайди: ёки ушбу суперюлдуз атрофида ўйин қуриш керак, аммо бу натижани кафолатламайди, ёки унинг интервьюларидаги норозиликларни эшитиб юриш керак. Нима бўлганда ҳам клуб атрофидаги муҳит кескинлигича қолмоқда, бу эса катта ютуқларга эришишда тўсқинлик қилиши табиий.

Келди:

Лисандро Мартинес (24 ёш, ҳимоячи) — «Аякс», 57,37 млн евро
Тирелл Маласиа (22 ёш, ҳимоячи) — «Фейеноорд», 15 млн евро
Кристиан Эриксен (30 ёш, яримҳимоячи) — «Брентфорд», эркин агент

Кетди:

Андреас Перейра (26 ёш, яримҳимоячи) — «Фулҳэм», 9,5 млн евро
Пол Погба (29 ёш, яримҳимоячи) — «Ювентус», эркин агент
Жесси Лингард (29 ёш, яримҳимоячи) — «Ноттингем Форест», эркин агент
Неманья Матич (33 ёш, яримҳимоячи) — «Рома», эркин агент
Алекс Теллес (29 ёш, ҳимоячи) — «Севилья», ижара
Дин Ҳендерсон (25 ёш, дарвозабон) — «Ноттингем Форест», ижара
Альваро Фернандес (19 ёш, ҳимоячи) — «Престон», ижара
Эдинсон Кавани (35 лет, ҳужумчи) — клубсиз, шартнома муддати тугади
Хуан Мата (34 ёш, яримҳимоячи) — клубсиз, шартнома муддати тугади
Ли Грант (39 ёш, дарвозабон) — фаолиятини якунлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар