Ўзбекистонлик ёш курашчилар Владивостокдаги халқаро спорт ўйинларида 17та медални қўлга киритишди
Пайшанба, 04 Август
2339
Фото: Olympic.uz

Владивостокда «Осиё болалари» VII халқаро спорт ўйинлари бўлиб ўтмоқда. 

29 июлда бошланган турнирда ўзбекистонлик курашчилар 9та олтин, 5та кумуш ва 3та бронза медалини қўлга киритишди.

Олтин медаль соҳиблари: 
Ҳусниддин Абдукаримов (юнон-рум кураши)
Шоҳиста Шоназарова (аёллар кураши)
Машҳура Абдумусаева (аёллар кураши)
Муҳайё Раимжонова (аёллар кураши)
Шоҳрух Ёқубов (эркин кураш)
Улуғбек Рашидов (эркин кураш)
Санжар Анварбеков (эркин кураш)
Дониёр Ибрагимов (эркин кураш)
Умар Мўйдинов (эркин кураш)

Кумуш: 
Сарвар Жумаев (юнон-рум кураши)
Симан Асланов (юнон-рум кураши)
Нурмуҳаммад Розиқов (юнон-рум кураши)
Асалой Амангелдиева (аёллар кураши)
Ҳусниобод Султонназарова (аёллар кураши)

Бронза: 
Шоҳжаҳон Шавкатов (юнон-рум кураши)
Баҳора Жумақулова (аёллар кураши)
Фарруҳ Жуманазаров (эркин кураш)

Барча спорт турлари бўйича умумжамоа ҳисобида эса Ўзбекистон 26та олтин, 23та кумуш ва 32та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринда бормоқда. Мусобақа 7 августгача давом этади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар