«ПСЖ» Cаншеш трансферини эълон қилди
Пайшанба, 04 Август
3286

Ренату Саншеш «Лилль»ни тарк этиб, «ПСЖ» сафига қўшилди.

Париж клуби расмий сайти португалиялик яримҳимоячининг трансферини эълон қилди. 24 ёшли хавбек «ПСЖ» билан 5 йиллик шартнома имзолади.

Аввалроқ, Франциянинг амалдаги чемпиони собиқ чемпион «Лилль»га Саншеш учун 15 миллион евро трансфер пули тўлаши ҳақида хабар берилганди.  

Маълумот учун, Ренату ўтган мавсум чемпионатда 25 ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва 5та голли узатмага муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар