Бернарду учун курашда «Барса»га рақобатчи пайдо бўлди
Пайшанба, 04 Август
9167
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Бернарду Силва фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.

«ПСЖ» португалиялик футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Foot Mercato. 

27 ёшли ҳавбекнинг ўзи «Сити»ни тарк этишга тайёр. Унинг трансфери 80-85 млн еврога баҳоланмоқда.

Париж клуби футболчини сотиб олиш учун «Барселона» билан курашади. Каталонияликлар Бернардуни Френки де Йонг сотилгандан кейингина ўз сафига қўшиб олишлари мумкин бўлади.

«ПСЖ» яримҳимоячининг трансферида спорт директори Луиш Кампуш муҳим роль ўйнашига умид қилмоқда. 2014 йилда айнан Кампуш Силвани «Монако»га олиб келган.

Бернарду ўтган мавсумда Премьер-лиганинг 35 ўйинида 8та гол урган ва 4та голга ассистентлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар