Суперлига. Темировнинг суперголи Олмалиқда «Металлург»га ОКМК устидан ғалаба келтирди
Чоршанба, 03 Август
2105

Суперлига 14-тури доирасида Олмалиқда ОКМК ва «Металлург» ўртасидаги баҳс якунига етди.

Учрашувнинг 33-дақиқасида бекободликлар яримҳимоячиси Дамир Темиров бурчакдан супергол муаллифига айланди – 0:1.

40-дақиқада олмалиқликлар ҳимоячиси Сардор Раҳмонов Темировга ишлатган қўполлиги учун майдондан четлатилди.

90+4-дақиқага келиб мезбонлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди, аммо бош ҳакам VARга мурожаат қилиб, голни бекор қилди.

Шу тариқа, «Металлург» жорий мавсум кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам принципиал рақибини мағлуб этишга эришди ва очколари сонини 16тага етказди. ОКМК эса 21 очко билан ҳозирча 6-ўринда қолди.

3 август (чоршанба)
Суперлига. 14-тур
ОКМК – «Металлург» - 0:1

Ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев (Тошкент)
VAR ҳаками: Азиз Асимов
Гол: Дамир Темиров, 33.
ОКМК: 35.Валижон Раҳимов, 2.Акромжон Комилов (9.Дан Спатару, 67), 3.Сардор Раҳмонов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Абдулла Абдуллаев, 10.Хуршид Ғиёсов, 17.Санжар Турсунов (15.Георги Папава, 46), 22.Шоҳрух Гадоев (19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 82), 27.Мартин Боакье (99.Миржаҳон Мираҳмадов, 57), 63.Алишер Жалилов (88.Сиявуш Ҳақназарий, 46).
«Металлург»: 87.Акмал Ортиқов, 6.Худойшукур Сатторов, 7.Бобур Фарҳодов, 8.Беҳруз Шодмонов, 11.Дамир Темиров (30.Иброҳим Ибрагимов, 86),16. Жасур Холтўраев, 18.Анваржон Ғофуров, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 27.Ихтиёр Тошпўлатов,  94.Фарҳод Бекмуратов, 97.Муҳаммадали Алиқулов.
Четлатиш: Сардор Раҳмонов, 40.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар