«Реал» ва «Айнтрахт» ўртасидаги УЕФА Суперкубогини англиялик ҳакам бошқаради
Чоршанба, 03 Август
7143
Фото: Getty images

УЕФА Европа Суперкубоги доирасидаги баҳсни бошқарадиган ҳакамлар гуруҳини эълон қилди.

Унга кўра, Чемпионлар лигаси соҳиби «Реал» ва Европа лигаси ғолиби «Айнтрахт» ўртасидаги учрашувни англиялик Майкл Оливер бошқариб борадиган бўлди. 

Қайд этиш жоиз, илк марта УЕФА Суперкубогида офсайдни аниқлайдиган яримавтоматик тизим синовдан ўтказилади. 

Маълумот учун, «Реал» - «Айнтрахт» ўйини 10 август куни Финландия пойтахти Хельсинкида ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар