«ПСЖ» Вейналдумни Рим клубига ижарага беради
Чоршанба, 03 Август
2551
Фото: Getty images

«ПСЖ» яримҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум «Рома»га ўтади.

Парижликлар 31 ёшли футболчини римликларга бир йилга ижарага беришга рози бўлди.

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, клублар фақат ҳужжатларни имзолашлари керак.

Манбага кўра, нидерландиялик футболчи кетганидан сўнг «ПСЖ» бор эътиборини «Лилль» ҳавбеки Ренату Саншешнинг трансферига қаратмоқчи.

Маълумот учун, Вейналдум француз клубига 2021 йил ёзида «Ливерпул»дан ўтганди. У ўтган мавсумда Лига 1да 31та ўйин ўтказиб, 1та гол ва 3та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар