Кавани фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин
Чоршанба, 03 Август
2661
Фото: Getty images

Уругвай миллий жамоасининг 35 ёшли ҳужумчиси Эдинсон Кавани Дортмунднинг «Боруссия» клуби билан шартноманинг умумий шартларини келишиб олди, деб хабар беради Bild. 

Манбага кўра, «арилар»нинг мақсади — моягида ўсимта аниқланган ҳужумчи Себастян Аллерга яқин икки ҳафта ичида ўринбосар топиш. 

Потенциал трансфернинг асосий муаммоси Каванининг катта маошидир — йилига 10 млн евро. Катта эҳтимол билан немис клуби бунча тўлай олмайди, шунинг учун Эдинсон маошини сезиларли даражада камайтиришга мажбур бўлади. 

Олдинроқ «Боруссия»да Аллернинг ўрнини «Кёльн» форварди Антони Модест эгаллаши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. 

Эслатиб ўтамиз, Кавани эркин агент саналади. 2021/2022 йилги мавсум охирида унинг «МЮ» билан шартномаси якунига етди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар