Каспер Шмейхель «Лестер»дан «Ницца»га ўтди
Чоршанба, 03 Август
6250

Англиянинг «Лестер» клуби дарвозабони Каспер Шмейхель фаолиятини Францияда давом эттирадиган бўлди.

«Ницца» клуби даниялик дарвозабон билан 3 йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди. Франция клуби Шмейхель трансфери учун «Лестер»га 1 миллион фунт стерлинг тўлайди. 

Эслатиб ўтамиз, Каспер 2011 йилдан буён «тулкилар» сафида тўп суриб, 2016 йил АПЛ чемпионига айланган эди. 35 ёшли дарвозабон ўтган мавсум АПЛда 37 ўйинда жами 57 марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан.

Аввалроқ, «Ницца» Аарон Рэмзи билан келишувга эришганини эълон қилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар