Эрик тен Ҳаг: «Роналду – фантастик ўйинчи, аммо сени ҳар доим ҳозирги ҳолатинг ва қандай ўйнаётганинг билан баҳолашади»
Чоршанба, 03 Август
5713
Фото: Getty images

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг Криштиану Роналдунинг айни дамдаги ҳолати ҳақида гапирди.

– Роналду сиз кўрмоқчи бўлаётган ўйин услубига мослашиб кета оладими?

– Ўйлайманки, ҳа, киришади. Аммо у ҳали спорт формасини тиклаб олиши лозим. У жамоа билан энди ишлашни бошлади. 

Криштиану – фантастик ўйинчи ва у буни кўп марта исботлаган. Аммо сени ҳар доим ҳозирги ҳолатинг ва қандай ўйнаётганинг билан баҳолашади. Жамоа ҳам, Роналду ҳам ҳали ўзини кўрсатиши керак», - дея тен Ҳагнинг сўзларини келтирган Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, Роналду ёзги таътилдан кейин якшанба куни «МЮ» сафида «Райо Вальекано»га қарши баҳсда (1:1) майдонга тушиб, бир тайм ҳаракат қилди.

Маълумот учун, «МЮ» АПЛ 1-тури доирасида 7 август куни ўз майдонида «Брайтон»га қарши саф тортади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар