«Барселона» Пуч трансфери борасида МЛС клуби билан келишувга эришди
Чоршанба, 03 Август
2458
Фото: Getty images

«Барселона» ва «Лос-Анжелес Гэлакси» яримҳимоячи Рики Пуч трансфери бўйича келишувга эришди. 

22 ёшли испан янги клуби билан 3 йиллик шартнома имзолайди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди. 

Манбага кўра, томонлар ҳозирча ҳужжатларни имзолашгани йўқ, бироқ зарур бўлган ҳамма нарсани келишиб олишган.

Пуч «Барселона»да 2014 йилдан бери тўп тепади. У асосий жамоада 56 ўйинда 2та гол урган ва 3та голга ассистентлик қилган. Томонлар ўртасидаги келишув 2023 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар