Алекс Теллес «Севилья»га ўтмоқда. «МЮ» яна 5 ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр 
Чоршанба, 03 Август
6579
Фото: Getty images

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Алекс Теллес янги мавсумни Ла Лигада бошлайдиган бўлди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, «МЮ» ва «Севилья» бразилиялик ҳимоячининг бир йиллик ижараси масаласида келишувга эришган. Теллес бугун, 3 август куни Севильяга жўнаб кетади. Пайшанба куни тиббий кўрикдан ўтгач, бу ҳақда расман эълон қилиниши кутилмоқда. 

Қайд этилишича, Андалусия клуби футболчининг йиллик 2 миллион евро маошини тўлайди. Алекс 2023 йилнинг июнь ойига яна «МЮ»га қайтади.

ESPN хабарига кўра, манчестерликлар яна 5 нафар ҳимоячи – Аксел Туанзебе, Аарон Уан-Биссака, Фил Жонс, Брэндон Уильямс ва Эрик Байи билан ҳам хайрлашишга ёки ижарага беришга тайёр. 

Эслатиб ўтамиз, Теллес 2021 йил «Порту»дан 15 млн евро эвазига «МЮ»га ўтган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар